"Арсенал" 18 ёшли франциялик футболчи учун 30 миллион евро сарфлаши мумкин

"Арсенал" клуби Франциянинг "Сент-Этьен" жамоаси ҳимоячиси Вильям Салибага жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “канонирлар” 18 ёшли франциялик футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи. Таъкидлаш лозимки, ушбу трансфер лондонликларга тахминан 30 миллион еврога тушади.

Айтиш керакки, Салибага шунингдек "Манчестер Юнайтед" ва "Бенфика" клублари ҳам харидор бўлишмоқда.

Маълумот учун, Салиба "Сент-Этьен" клубининг тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум жами 18та ўйинда иштирок этди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ahadhon
20/05/2019 12:49
Olgʻa
Махбуба Хамидова
20/05/2019 11:20
жуда яхши
&
Махбуба Хамидова
20/05/2019 11:20
жуда яхши