"Арсенал" 21 ёшли германиялик дарвозабон билан шартнома имзолайди

Дрезеннинг "Динамо" клуби дарвозабони Маркус Шуберт фаолиятини "Арсенал"да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда The Independent нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “канонирлар” жорий ой охирида эркин агентга айланадиган 21 ёшли германиялик футболчи билан келишувга эришишган. Бироқ, улар Шуберт билен шартнома имзолашлари билан уни ижарага бериб юборишмоқчи.

“Арсенал” раҳбарияти Шубертни жамоанинг асосий посбони Бернда Ленога келажакда муносиб ўринбосар бўлишига умид қилишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!