“Арсенал” антирекорд қайд этди
Ads

Якшанба оқшомида Англияда Лига кубоги турнирининг финал баҳси бўлиб ўтди. Ҳал қилувчи ўйинда “Манчестер Сити” “Арсенал”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди.

Эътиборлиси, “тўпчилар” мазкур турнир финалида олтинчи бор мағлуб бўлишди. Бу ўзига хос антирекорд саналади. “Арсенал” бунга қадар 1968, 1969, 1988, 2007 ва 2011 йилларда ҳам Лига кубоги финалида мағлуб бўлган эди.

Умуман олганда, “Арсенал” ўз тарихида икки бор Англия Лига кубогини қўлга киритган (1987, 1993). Арсен Венгер эса мазкур турнирнинг ҳал қилувчи баҳсида учинчи бор мағлуб бўлди.

Қайд этиш жоиз, “Манчестер Юнайтед”нинг афсонавий мураббийи – Алекс Фергюсон ҳам Лига кубоги финалини уч бор бой берган. Бироқ шотландиялик мутахассис Венгердан фарқли ўлароқ 4 бор ушбу совринни боши узра баланд кўтаришга эришган. Венгер эса хали бирор марта мазкур совринни қўлга кирита олмаган.