Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби “Монако” раҳбарияти ярим ҳимоячи  Тома Лемар борасидаги ўзининг навбатдаги таклифини рад этгач, уни сотиб олиш фикридан қайтди.

Daily Mail нашрининг хабар беришича, “канонирлар” жорий ёзги трансферлар даврида бошқа футболчи харид қилишмайди.

Бундан ташқари “Арсенал” Матье Дебюши, Киран Гибб, Карл Женкинсон, Лукас Перес ва Хоэл Кэмпбелл каби футболчиларнинг маошини камайтирмоқчи.

Айтиш лозимки, Жек Уилшер ва Алекс Окслейд-Чемберленнинг келажаги эса ҳамон сўроқ остида қолмоқда.