Ads

Лондоннинг "Арсенал" клуби "Боруссия" Дортмун хавбеки Юлиан Вайглнинг трансфери борасидаги ишларни давом эттирмоқда.

Eurosport тарқатган хабарга кўра “канонирлар” 23 ёшли немис футболчиси учун дортмундликларга 70 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Айтиш лозимки, Вайгль катта эхтимол билан мавсум якунлангач жамоадан кетадиган Аарон Рэмзининг ўрнини эгаллаши кўзда тутилган.

Маълумот учун, Вайгль жорий мавсум “Борусси” сафида жами 6та ўйинда майдонга тушди холос.