"Арсенал" "Челси"нинг таклифини рад этди

Лондоннинг “Арсенал” клуби раҳбарияти “Челси”нинг Алекс Окслейд-Чемберленборасидаги таклифига рад жавобини берди.

Daily Mail  нашрининг хабар тарқатишича, “аристократлар” “тўпчилар” аъзоси учун 25 миллион фунт таклиф қилишган, аммо бу таклифга рад жавоби берилган.

Манбанинг хабар беришича, жамоа бош мураббийи Арсен Венгер футболчилар ўртасидаги рақобатни сақлаб қолиш учун ҳам шундай қарорга келган.

– Агарда, “Челси”нинг ижарага берган футболчиларига эътибор берсангиз, улар кимларнидир қайтариб олишлари мумкинлигини кўрасиз. Мен уларнинг ҳолатини ушуниб турибман. Аммо, уларга футболчи етишмаётган бўлса, буни менга алоқаси йўқ, – дейди франциялик мутахассис ўз интервьюсида.

Қайд этиш лозим, “Челси” ёзги трансфер бозори вақтида 20 нафар футболчисини ижарага берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!