“Арсенал” дунёнинг энг тезкор футболчиларидан бири билан хайрлашмоқчи
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби вингери Тео Уолкотт қишки трансферлар ойнаси вақтидаёқ жамоани тарк этиши мумкин. Бу мавсум барча мусобақаларда бор-йўғи 10 та баҳсда майдонга тушган Уолкотт Арсен Венгернинг режаларига кирмайди, дея хабар бермоқда The Sun нашри.

Унга “Вест Хэм” ва “Саутгемптон” жамоалари қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Маълумот учун, дунёнинг энг тезкор футболчиларидан бири дея эътироф этиладиган Уолкотт “Арсенал” сафига 2006 йилда келиб қўшилган ва ҳозирга қадар АПЛда 267 ўйинда иштирок этиб, 65 бор гол киритишга эришган.