“Арсенал” футболчиси 10 та ўйинда кимлигини кўрсатиб қўйди

“Арсенал” ҳимоячиси Костантинос Мавропаносга Германия чемпионатидан учта таклиф келиб тушди.

22 ёшли грек ҳимоячиси “Нюрнберг” сафида ижарада 10та ўйин ўтказди. Унинг ишончли ҳаракатлари “Вердер”, “Вольфсбург” ва “Штутгарт” мутахассисларининг эътиборини жалб қилди.  

“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета футболчига асосий таркибдан жой топиб беролмайди. Шунинг учун Костантинос немис жамоаларидан бирининг таклифни қабул қилишга рози бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)