Ads

Германияда ирқчилик билан боғлиқ жанжал содир бўлди. Аниқроғи, "Бохум" ва "Санкт-Галлен" клублари ўртасидаги ўртоқлик учрашув пайтида тунислик футболчи Слиман Кшук англиялик футболчи Жорди Осеи-Тутуни ҳақорат қилди.

Айтиш лозимки, “Арсенал” тарбияланувчиси ҳисобланган Осеи-Туту ушбу ирқчилик кайфиятидаги ҳақоратларга чидаб туролмади ва майдонни кўзларида ёш билан тарк этди. Бироқ, кейинчалик уни яна майдонга қайтаришди ва ўйин давом эттирилди.

Маълумот учун, Осеи-Туту “Арсенал” футболчиси ҳисобланади. “Канонирлар” эса уни “Бохум”га ижарага беришган.