
"Арсенал" футболчиси халқаро фаолиятини якунламоқчи
Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳимоячиси Лоран Косельни 2018 йилги мундиалдан сўнг терма жамоани тарк этмоқчи.
“Франция термасидан кетаман. Терма жамоада ўйнашдан завқ олиш учун 6 ой вақтим қолди. Шундан сўнг, ўрнимни ёшларга бериш вақти келади. Мен бу жамоада ўз истаганимни амалга ошира олдим деб ўйлайман”, - деб айтиб ўтди Косельни.
Маълумот учун, Косельни 2011 йил Франция терма жамоасида дебют қилган ва мамлакат бош жамоаси сафида 49 баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол киритишга эришган.
Фикрлар