“Арсенал” футболчисини Чемпионшипга
Ads

“Арсенал” клуби қишки трансферлар вақтида жамоа ҳимоячиси Роб Холдинг билан хайрлашиши мумкин.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра, 21 ёшли футболчи ижара асосида бошқа жамоага ўтиши кутилмоқда. Унга ҳозирда Чемпионшипнинг бир қанча жамоалари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Ҳимоячи ёзда “Арсенал” билан 2020 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаган эди. Холдинг бу мавсум жами 7 ўйинда майдонга тушган.