Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби форварди Лукас Перес фаолиятини Туркия суперлигасида давом эттиришга жуда яқин турибди.

Turkish Football нашри тарқатган хабарга кўра 28 ёшли футболчи “Фенербахче” клуби билан шахсий келишувга эришган. Энди фақатгина икки клуб унинг трансфери бўйича ўзаро келишиб олишса бас.

Испаниялик футболчининг агенти айтган сўзларга кўра “канонирлар” ушбу трансфер ортидан 15 млн евро ишлаб олишлари мумкин. Такъидлаш лозимки, Переснинг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. Унга “Фенербахче”дан ташқари шунингдек Леверкузеннинг “Байер” ҳамда Франциянинг “Марсель” клублари ҳам жиддий қизиқиш билдиришаётган эди.

Маълумот учун, Лукас Перес ўтган мавсум АПЛда жами 11та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига бор йўғи 1та гол ёздириб қўйишга эришган эди.