Ads

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ҳужумчиси Лукас Перес собиқ жамоаси “Депортиво”га қайтишга яқин турибди.

28 ёшли футболчи 15 млн евро эвазига Ла-Коруньяга қайтиши мумкин. Илгарироқ, “тўпчилар” испаниялик форвардни 12 млн еврога сотишни исташмаган эди.

Маълумот учун, ўтган йили “Арсенал” Пересни галицияликлардан 14 млн еврога сотиб олган эди. У бир йил давомида АПЛда 11 та баҳсда майдонга тушди ва 1 та гол киритишга муваффақ бўлди холос.

Ҳозир унга “Эвертон”, “Ньюкасл” ва “Суонси” жамоаларидан ҳам таклифлар борлиги айтилмоқда. Бироқ футболчининг ўзи Испанияга қайтишни истамоқда.