“Арсенал” Жек Уилширга янги шартнома таклиф қилади
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгернинг таъкидлашича, “тўпчилар” айни дамда “Борнмут”га ижарага бериб юборган футболчиси Жек Уилширга янги шартнома таклиф қилади.

“Агар менда Уилширни кузатиш имконияти бўлса, мен буни албатта қиламан. Унинг муваффақиятларидан мамнунман. Айтиш керакки, уни ижарага бериб юбориш ўз самарасини берди. Бу билан у доимий ўйин амалиётига эга бўлмоқда ва ўйиндан-ўйинга кучаймоқда.  

Унга янги шартнома таклиф қилинадими? Сўзсиз. Агар иложи бўлса буни мавсум сўнггига қадар амалга ошириш керак деб ўйлайман. Албатта “Борнмут” билан ўйинга қадар эмас”, - дейди Арсен Венгер Evening Standart нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг келаётган 13-турида “Арсенал” ўз майдонида айнан “Борнмут”ни қабул қилади. Учрашув 27 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:15да старт олади.