Бугун Англия премьер-лигасининг янги 2020/21 йилги мавсумига старт берилди. Мухлислар илк турда “Фулхэм” ҳамда “Арсенал” жамоалари ўртасидаги Лондон дербиси гувоҳи бўлди.

“Кравен Коттеж”да кечган беллашув 3:0 ҳисобида “канонирлар”нинг мутлақ ғалабаси билан якунланди. Шу куни голларга Александр Ляказетт (8'), Габриэл Магальяйнс (49') ва Пьер-Эмерик Обамеянг (57') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)