"Арсенал" Марезнинг трансфери борасида "Лестер" билан келиша олмаяпти

Лондоннинг “Арсенал” клуби ўз сафига “Лестер” етакчиси Риёд Марезни қўшиб олиш фикридан қайтмаяпти.

The Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” 26 ёшли жазоирлик футболчи учун 40 млн евродан кўп тўламоқчи эмас. Ўз навбатида “тулкилар” Марез учун 56,6 млн евро талаб қилишмоқда.

Берилган маълумотларга кўра айни дамда томонлар ўртасидаги музокаралар вақтинча тўхтатиб қўйилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!