Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳамон “Монако” ҳужумчиси Килиан Мбаппени сотиб олиш фикридан қайтганича йўқ.

Mirror нашрининг хабар беришича, “канонирлар” 18 ёшли футболчи учун 142 млн евродан воз кечишга тайёр. Эътиборлиси, ушбу трансферни амалга ошишини биринчи навбатда жамоа бош мураббийи Арсен Венгер жуда ҳам хоҳламоқда.

Эслатиб ўтамиз, монаколиклар ҳам Мбаппени ўзида сақлаб қолишга ҳаракат қилишмоқда. Франция футболи келажаги дея эътироф этилаётган футболчига шунингдек Мадриднинг “Реал” клубидан ҳам жиддий қизиқишлар бўлмоқда.