Ads

Лондоннинг "Арсенал клуби ўзининг арманистонлик ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян билан хайрлашиши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Унга кўра агар “канонирлар” “Барселона” хавбеки Денис Суаресни сотиб олишса, Мхитарянни трансферга қўйишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Генрих Мхитарян “Арсенал” сафига бундан роппа-роса бир йил муқаддам “Манчестер Юнайтед”дан кўчиб ўтган эди. Унинг шартномаси 2020/21 йилга қадар имзоланган.