"Арсенал" "Наполи"нинг етакчи ҳимоячиси учун кураш бошлади

Лондоннинг "Арсенал" клуби "Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибалини ўз сафида кўрмоқчи. Бу ҳақда Daily Express нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаада ёзилишича “канонирлар” 26 ёшли сенегаллик футболчи учун неаполликларга 60 млн евро таклиф қилишмоқчи. Эслатиб ўтиш лозимки, мавсумлар оралиғида “Арсенал”ни тажрибали ҳимоячи Пер Мертезакер тарк этади.

Маълумот учун, Кулибали жорий мавсум “Наполи” сафида 44та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!