Ads

«Арсенал» Англия Лигаси кубоги нимчорак финалида «Норвич Сити»га қарши ўйинда майдонга тушиб жамоани қутқарган ёш футболчиси Эдвард Нкетиани мукофотлайди. Ушбу футболчи майдонга тушиши биланоқ дубль қайд этганди ва жамоа бош мураббийи Арсен Венгер келганидан кейинги даврда туғилиб (1999 йил) «канонирлар» жамоаси сафида гол урган илк футболчига айланганди.

The Sun тарқатган хабарга кўра, ушбу 18 ёшли футболчига 5 йиллик янги шартнома таклиф этилади.

Нкетиа янги шартнома бўйича ҳафтасига 15 минг фунт олади (17 минг евро). Ҳозирги шартномага кўра эса унинг ҳафталик маоши миқдори 2 минг фунтни ташкил этади. Шу тариқа, англиялик ёш футболчининг маоши 650 фоизга оширилади. Шартнома бўйича музокаралар ноябрь ойида бошланади.

Минбар

Барча блоглар