“Арсенал” Оливье Жируни 35 миллион фунтга сотишга тайёр
Ads

 

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳужумчи Оливье Жируни сотишга тайёр. Бу ҳақда The Times хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, “тўпчилар” франциялик форвардни қўйиб юборишга қарши эмаслар. Клуб раҳбарияти Жиру учун 35 миллион евро сўрашмоқда.

Олдинроқ, футболчининг хизматларига Германиянинг “Боруссия Д” клуби қизиқиш билдирганди.