Англия премьер лигасининг 8-турида “Арсенал” ўз майдонида “Астон Вилла”ни қабул қилди.

“Эмирейтс” ўйингоҳида кечган беллашув кутилмаганда майдон эгаларининг 0:3 ҳисобидаги мағлубияти билан тугади. Меҳмонлар сафида Олли Уоткинс (72', 75') дубль қайд этган бўлса, яна бир голни “канонирлар” аъзоси Букайо Сака (25' автогол) ўз дарвозасига йўллаб қўйди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)