"Арсенал" Ўзил сабаб Рэмсидан айрилиши мумкин

Лондоннинг “Арсенал” клуби раҳбарияти Месут Ўзил билан янги шартнома тузганлиги сабабли ярим ҳимоячи Аарон Рэмсининг бошқа жамоага ўтиб кетишидан ҳавотирда. Бундай ҳолат “тўпчилар” ҳужумчиси Дэнни Уэлбек билан содир бўлган эди.

Daily Mail нашрининг тарқатган хабарига кўра, Рэмси ва Уэлбекнинг шартномалари 2019 йил ёзида якунига етади. Бироқ декабр ойидан улар бошқа жамоалар билан шартнома якунланганидан сўнг эркин агент сифатида музокаралар олиб бориш ҳуқуқига эга бўлишган.

Ҳозирги келишувга кўра, Рэмсининг маоши 110 минг фунтни ташкил қилади. Энди клуб бошқа футболчилар каби унинг маошини ҳам кўтаришига тўғри келмоқда. Ҳозирда ярим ҳимоячи Месут Ўзилнинг маоши 350 минг, Генрих Мхитарян 200 минг ва ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамейянг 200 минг фунт маош олади.

27 ёшли уэльслик ярим ҳимоячи бу мавсум АПЛда 18 ўйинда 6 голга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!