"Арсенал" Ўзилга ўринбосар топди

Лондоннинг "Арсенал" клуби асли "Порту"га тегишли бўлган, аммо, мавсумни "Ривер Плейт" сафида ижара асосида ўтказаётган ярим ҳимоячи Хуан Кинтеро жиддиқ қизиқиш билдира бошлади.

Испан нашрларининг ёзишича 26 ёшли колумбиялик футболчи “канонирлар” сафида мавсум якунлангач жамоани тарк этиши кутилаётган Месут Ўзилнинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Маълумот учун, Кинтеро жорий мавсум "Ривер Плейт" сафида 15та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфер нархи эса 22 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!