"Арсенал" президенти ишдан кетди

"Арсенал" клуби президенти Чипс Кесвик ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, энди жамоанинг директорлар  кенгаши Стэн Кронке, Жош Кронке, Лорд Харрис ва Кен Фрайардан иборат бўлади.

Таъкидлаш керакки, Кесвик 2013 йилдан буён “Арсенал” президенти лавозимидан ишлаб келаётган эди. У 2005 йилдан буён жамоанинг директорлар кенгаши аъзоси ҳисобланади. Кесвик февралда 80 ёшга тўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!