"Арсенал" қишда "Челси" ёки МЮ ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Лондоннинг "Арсенал" клуби ўзининг асосий ҳимоячиси Роб Холдинг жиддий жароҳат олгач унинг ўрнига муносиб ҳимоячи қидиришни бошлаб юборди.

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” бу борада Гари Кэхилл (“Челси”) ва Эрик Байи (“Манчестер Юнайтед”) номзодини кўриб чиқишмоқда. Таъкидлаш керакки, ҳар иккала футболчи ҳам ўз жамоаларида деярли захира футболчисига айланиб қолишган ва “Арсенал”нинг таклифи уларга ҳар томонлама маъқул қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, январда Европада расман қишки трансферлар деразаси очилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!