"Арсенал" Рэмзига муносиб ўринбосар топди

Испаниянинг "Севилья" клуби хавбеки Эвер Банега фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли аргентиналик футболчининг хизматларига Лондоннинг “Арсенал” клуби жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Гап шундаки, “канонирлар” Банегани тез орада жамоани тарк этиши кутилаётган Аарон Рэмзига муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” бош мураббийи Унаи Эмери ва “Эвер Банегалар “Севилья”да бирга фаолият олиб боришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!