Англия премьер-лигасининг 17-турида “Арсенал” сафарда “Вест Бромвич” меҳмони бўлди.

Ўйин “канонирлар”нинг тўлиқ устунлигида кечди ва бу якуний ҳисобда ҳам ўз аксини топди. “Арсенал” шу куни меҳмонда 0:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Лондонликлар сафида Киран Тирни (23'), Букайо Сака (28') ва Александр Ляказетт (60', 64') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)