Ads

 

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ПСЖ клуби томонидан Алексис Санчесни сотиб олиш бўйича билдирган барча таклифларини рад этди. Бу ҳақда Le Parisien нашри маълум қилди.

Маълумотларга кўра,  “Арсенал” таклиф қилинган суммадан ташқари парижликларнинг бир неча футболчиси трансфер қилишни кўзда тутувчи таклифни ҳам рад қилган.

Шунингдек, 28 ёшли футболчининг агентларини ПСЖ томонидан таклиф қилинган маош миқдори ҳам қониқтирмаган.  Чили терма жамоаси футболчисининг “тўпчилар” билан шартномаси бир йилдан кейин тугайди ва томонлар ҳали бу шартномани узайтиришмади.

Ўтган мавсумда Санчес “Арсенал” сафида Англия чемпионатининг барча 38 учрашувида майдонга тушиб, жами 24 та голга муаллифлик қилган эди.