“Арсенал” сўнгги дақиқада ғалабани илиб кетди (видео)
Ads

Кеча Англия Премьер-лигаси 13-туридан ўрин олган “Бёрнли” ҳамда “Арсенал” жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди

Ўта муросасиз ва кескин курашлар остида кечган баҳс “тўпчилар”нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди.

Учрашувдаги ягона гол 92-дақиқада Алексис Санчес томонидан пенальтидан киритилди. Амалда эса ушбу гол Арсен Венгер жамоасига 3 очко келтирди.

Қуйида ушбу ўйин  видеошарҳини  томоша қилишингиз мумкин.