"Арсенал" тўпурари сафга қайтди

Лондоннинг "Арсенал" клуби форварди Пьер-Эмерик Обамеянг соғайиб сафга қайтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, 29 ёшли габонлик футболчи бетоблиги сабаб жорий ҳафта бўлиб ўтган УЕФА Европа лигасининг “Карабах”га қарши баҳсини ўтказиб юборган эди.

Берилган хабарга кўра Обамеянг эртага АПЛнинг 8-тури доирасида “Фулхэм”га қарши бўлиб ўтадиган баҳсида ёрдам бера олади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!