Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби англиялик ярим ҳимоячиси Жек Уилшир билан хайрлашишга тайёр.

“Мен Уилшер билан очиқчасига гаплашаман ва биз ўзаро дўстона келишиб олдик. Мен унинг учун янада яхшироқ бўлишини истайман.

Жек айни дамда фаолиятининг шундай палласида турибдики, у кўпроқ ўйнаши керак. Ҳозирги пайтда эса мен унга бу нарсани ваъда бера олмайман.

Агар у ўз формасини тиклашга ва жамоада қолишга қарор қилса, биз буни кейинроқ кўриб чиқамиз. Бу вариантни ҳам инкор этмайман”, - дейди франциялик мутахассис.