“Милан” ҳужумчиси Андре Силва бир қатор топ-клублар эътиборини ўзига жалб қилмоқда.

Corriere dello Sport нашрининг хабар тарқатишича, “Барселона” ва “Арсенал” клублари 21 ёшли футболчини январь ойидаёқ ўз таркибига қўшиб олишмоқчи.

Олдинроқ, агар “россонеррилар” кейинги мавсумда Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмаса,  “Наполи”га ўтиб кетиши тўғрисида хабарлар тарқалганди.

Қайд этиш лозим, португалиялик футболчи Европа Лигаси доирасида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 6 бора рақиб дарвозасини ишғол қилган.