ПСЖ дарвозабони Альфонс Ареоля янги мавсумни "Фулхэм"да ўтказади.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, жамоа Ареоляни ижарага берди ва Лондон клуби дарвозабонни сотиб олиш имкониятига ҳам эга.

"Жуда бахтлиман. Скотт Паркер менга қўнғироқ қилди ва мен ёқимли туйғуларни ҳис қилдим. Сабаби, у ҳақиқатдан ҳам мени жамоада кўришни истади. Умид қиламанки, янги мавсум биз учун омадли кечади. Биз керакли натижага эришишимиз учун бор кучимни ишга соламан ва ушбу клуб учун барча нарса қилишга тайёрман," - деди Ареоля "Фулхэм" билан шартнома имзолаганидан кейин.

Франциялик дарвозабонга "Арсенал" ва "Челси клублари ҳам қизиқиш билдираётганди.

27 ёшли посбон ўтган мавсумни ижара асосида "Реал"да ўтказди ва Ла Лига доирасида 4 та учрашувда майдонга тушди.

rue784ac2493a

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)