"Арсенал" ва "Манчестер Сити" Англия Лига кубогидан четлатилиши мумкин

Куни кеча “Арсенал” ва “Манчестер Сити” клублари Англия Лига Кубогида ўз рақибларидан устун келдилар. Маълум бўлишича жамоа бош мураббийлари қўпол хатога йўл қўйишган.

TeamTALK нашрининг хабарига кўра, Англия Лига Кубогининг регламентига кўра, ўйин қўшимча бўлимларгача чўзилса, ҳар бир жамоа 4 марта футболчини алмаштириш ҳуқуқига эга бўлади. Аммо, тўртинчи футболчини асосий вақтда учта ўзгартириш қилингандан сўнггина тушириш мумкин.

“Тўпчилар” ва “шаҳарликлар” икки футболчини асосий вақтда ва икки футболчини қўшимча бўлимларда захирадан майдонга туширганлар.

Ушбу регламентдаги йўл қўйилган хатони биринчи бўлиб “Норвич” клуби сезиб қолди. Шу сабабли энди Англиянинг икки гранди мусобақадан четлатилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!