Ads

“Арсенал” ҳамда “Милан” клублари собиқ аъзоси  Филипп Сендерос фаолиятини МЛСда (АҚШ чемпионати) давом эттирадиган бўлди. Швейцариялик 32 ёшли футболчи “Хьюстон Динамо” клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Маълумот учун, Сендерос ўтган мавсумни Шотландиянинг “Глазго Рейнжерс” клубида ўтказган эди. У фаолияти давомида «Арсенал» ва «Милан»дан ташқари «Серветт», «Грассхоппер», «Валенсия», «Астон Вилла», «Фулхэм» ва «Эвертон» каби жамоаларда ҳам тўп сурган.

Филипп Швейцария терма жамоаси таркибида 57та учрашувда иштирок этган.