Ads

Англия футбол ассоциацияси (FA) "Арсенал" ва "Тоттенхэм"ни жазолади.

Унга кўра ушбу жамоалар АПЛнинг 14-турида майдонда жанжал келтириб чиқаришгани учун жаримага тортилишган. Энди “канонирлар” 50 минг, “шпорлар” эса 55 минг евро тўлашлари лозим.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” ва “Тоттенхэм” ўртасидаги Лондон дербиси 4:2 ҳисобида Унаи Эмери шогирдларининг ғалабаси билан якунланган эди.