"Арсенал" Хамес Родригес учун 70 млн евродан воз кечишга тайёр

Лондоннинг "Арсенал" клуби "Реал" ярим ҳимоячиси Хамес Родригесни сотиб олишга уруниб кўрмоқчи.

Don Balon нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” 27 ёшли колумбиялик футболчи учун 70 млн евро сарфлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Хамес айни дамда “Бавария” сафида ижара асосида тўп сурмоқда. Мюнхенликлар мавсум якунлангач унинг трансферини 42 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Маълумот учун, Хамес жорий мавсум 11та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!