Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бензема ёзги трансферлар мавсумида “Арсенал”га ўтиши мумкин. Лондон клуби франциялик футболчини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, футболчининг ўзи ҳам бунга қарши эмас ва ўз омадини Англияда синаб кўришга тайёр.

29 ёшли футболчининг агенти “Арсенал” вакиллари билан учрашиб, Бенземанинг трансфер нархини 50 млн фунт стерлингга баҳолаган. Бензема бу мавсум жами 15 голга муаллифлик қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар