Ads

"Наполи" ярим ҳимоячиси Петр Зелински "Арсенал"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Daily Express нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “канонирлар” 24 ёшли польшалик футболчини ёзги трансферлар даврида сотиб олишга уруниб кўрмоқчи. Унинг трансфер нархи эса 40 млн еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Зелинскига шунингдек "Ливерпуль" ва ПСЖ клубларидан ҳам қизиқишлар мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Зелински жорий мавсум “Наполи” сафида жами 34та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.