Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби ёзги трансферлар давридаги илк хариди борасида келишувга эришди.

GianlucaDiMarzio.com сайти тарқатган хабарга кўра "Ювентус" ҳимоячиси Штефан Лихтштайнер яқин кунларда “канонирлар” сафига келиб қўшилади.

Эслатиб ўтиш лозимки, ёзда 34 ёшли швейцариялик футболчининг туринликлар билан амалдаги шартномаси ўз ниҳоясига етади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, “Арсенал” уни эркин агент сифатида текинга қўлга киритади.