“Арсенал”нинг афсонавий дарвозабони энди Венгерга ёрдам беради
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби собиқ дарвозабони Йенс Леманн “тўпчилар” сафига мураббийи сифатида келиб қўшилади. Бу ҳақда “Тhe Guardian” хабар бермоқда.

47 ёшли Леманн Арсен Венгер мураббийлар штабига қўшилади ва француз мутахассисига ёрдам беради.

Маълумот учун, Леманн 2003 йил “Боруссия Дортмунд”дан “Арсенал”га ўтган ва 2008 йилга қадар “канонирлар” дарвозасини қўриқлаган. 2011 йилда эса “Арсенал”даги дарвозабонлар муаммоси сабаб, жамоага қисқа муддатга қайтган эди.