"Арсенал"нинг АПЛда ўтказиб юборган голлари сони 1000тага етди

Хабарингиз бор кеча “Арсенал” Англия премьер-лигасининг 28-турида ўз майдонида “Борнмут”ни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Эътиборлиси, ўша ягона гол “канонирлар”нинг АПЛ доирасида ўтказиб юборган юбилей – 1000-голи бўлди.

Маълумот учун, “Арсенал” жорий мавсум премьер-лигада жами 38та гол қўйиб юборди. Лондонликлар 53 очко билан мусобақа жадвалида 4-ўринни эгаллаб туришибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!