Лондоннинг “Арсенал” клуби 2017/18 йилги мавсумнинг биринчи ярми учун молиявий ҳисоботларни эълон қилди.

Унга кўра жорий мавсум Чемпионлар лигасида иштирок эта олмаган “канонирлар”нинг даромади ўтган мавсумнинг шу даврига нисбатан 62 фоизга камайиб кетган. Айтиш лозимки, “Арсенал”нинг ўтган мавсумнинг шу даврида жами 54,4 млн фунт даромад кўрган бўлса, жорий мавсум бу кўрсатгич 20,7 млн фунтни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” айни дамда 45 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.