“Арсенал”нинг собиқ футболчиси фаолиятини АҚШда давом эттиради
Ads

Испаниянинг “Реал Сосьедат” жамоаси ҳужумчиси Карлос Вела фаолиятини АҚШда давом эттиради. 2018 йилдан МЛСдаги иштирокини бошлайдиган “Лос-Анжелес” жамоаси испан клуби билан бур борада келишиб олгани айтилмоқда.

Маълумот учун, Вела 2011 йилдан буён  сан-себастьянликлар сафида тўп суриб келади. Ўтган мавсумда Испания Ла Лигасида мексикалик форвард 35 та баҳсда майдонга тушди ва 9 та гол киритишга эришди.

Бунга қадар эса Вела “Арсенал”, “Осасуна”, “Саламанка” ва “Вест Бромвич Альбион” клубларида тўп сурган.