"Арсенал"нинг собиқ ҳужумчиси фаолиятини якунлади
Марокашлик машҳур ҳужумчи Маруан Шамах футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди. Бу ҳақда BeInSports хабар тарқатмоқда.
Таъкидлаш керакки, 35 ёшли футболчи сўнгги 1,5 йилдан буён жамоасиз эди.
Маълумот учун, Шамах фаолияти давомида "Бордо", "Арсенал", "Вест Хэм", "Кристал Пэлас" ва "Кардифф" каби клубларда тўп сурган. Марокаш терма жамоаси сафида эса 65 та ўйина иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 18та гол урган.
Фикрлар