Аршавин қозоқ клуби билан шартномасини узайтирмоқчи
Ads

Қозоғистон премьер-лигасининг энг машҳур легионери Андрей Аршавин “Қайрат” клуби билан амалдаги шартномасини узайтиришга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, россия футболи афсоналаридан бири ҳисобланган 36 ёшли футболчи қозоқ клубига 2016 йил келиб қўшилган эди. Аршавин ўшанда “Қайрат” билан 1+1 кўринишидаги шартнома имзолаган.

Маълумот учун, “Қайрат” жорий мавсум мамлакат кубоги ҳамда суперкубогини қўлга киритди, чемпионатда эса “Астана”дан бир очко кам жамғарган ҳолда кумуш медалларни қўлга киритди.

Аршавин ўтган икки мавсум ичида “Қайрат”да жами 50та учрашув ўтказди ва рақиблари дарвозасига 19та гол киритишга муваффақ бўлди.

Минбар

Барча блоглар