Арвеладзе "Пахтакор" янги мураббийига омад тилади (Фото)
Шота Арвеладзе нидерландиялик мутахассисга "Инстаграмда"ги саҳифаси орқали омад тилади.
Бироз аввал, "Пахтакор" Питер Хюистра жамоа бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида хабар бериб ўтди.
"Шерлар"нинг собиқ мураббийи Шота Арвеладзе нидерландиялик мутахассисга "Инстаграм"даги саҳифаси орқали омад тилади.
"Питер Хюистрани "Пахтакор" мураббийи бўлганлиги билан табриклайман. Дўстим, сенга энг яхши тилакларни тилайман", - деб ёзади Шота.
Эслатиб ўтамиз, 53 ёшли мураббий шу кунгача "шерлар" сафида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келаётганди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар