Арвеладзенинг дебют ўйинида “Пахтакор” дуранг ўйнади

Ҳозиргина Навоий шаҳридаги “Ёшлик” стадионида Олий Лига 16-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Пахтакор” ўйини ўз ниҳоясига етди.

13-дақиқада “Пахтакор”нинг ўнг қанотдан бошланган ҳужумини Суҳроб Нуруллаев самарали якунлади - 0:1.

59-дақиқада Отабек Зокиров Геворкян узатиб берган тўпни дарвозага аниқ йўллади – 1:1.

63-дақиқада "Пахтакор"нинг ўнг қанотдан бошланган ҳужмидан кейин Макосин тўпни рақибдан олиб қўйишга уринди. Бош ҳакам эса дарвозабон қўполлик ишлатди деб топди ва пенальти белгилади..Безерра тепган тўп эса дарвоза тўсинига тегиб қайтди...

Натижада ҳисоб ўзгармади ва ўйин дуранг натижа билан ниҳоясига етди.

Шу тариқа, Шота Арвеладзенинг “Пахтакор”даги дебют ўйинида унинг жамоаси 1 очкони қўлга киритди.

6 август (якшанба)

Олий Лига. 16-тур

19:00. “Қизилқум” – “Пахтакор” 1:1 #Тугади

Голлар: Отабек Зокиров(49) - Сухроб Нуруллоев(14)

Амалга оширилмаган пенальти: Безерра(65)

"Пахтакор": Лобанов, Козак, Аъзамов, Симич (с), Ҳошимов, Аҳмедов, Канюк(Искандеров 84), Безерра, Каримов(Ўринбоев 88), Нуруллаев(Иброҳимов 78), Сергеев.

Захира: Суюнов, Исматуллаев, Искандеров, Тожиев, Иброҳимов, Юсупов, Ўринбоев.

"Қизилқум": Макосин, Жумаев, Пўлатов, Қамбаров, Жўраев(Камолов 82), Бойдуллаев (с), Геворкян, Юнусов, Шодмонов, Зокиров, Юрку(Ғанижонов 58)

Захира: Жабборов, Григорьев, Камолов, Рустамов, Ғанижонов, Баҳриддинов, Абдуалимов.

Огоҳлантиришлар: Максим Юрку(2), Сухроб Нуруллоев(15)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!