AS: Зидан
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

AS нашри тарқатган хабарга кўра франциялик мутахассисга “Манчестер Юнайтед”дан жиддий таклифлар бўлмоқда. Айни дамда у ушбу таклифни кўриб чиқмоқда.

Зидан “Ювентус” ёки Франция терма жамоасини бошқармоқчи. Аммо, яқин келажакда унинг бу истаги амалга ошмаслиги эҳтимоли анча юқори. Шу боис у МЮдан бўлаётган таклифни ўрганиб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Манчестер Юнайтед” бош мураббийликка шунингдек Маурисио Почеттино ҳамда Массимилано Аллегриларнинг номзодини ҳам кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.